Ўзбекистон

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Ҳокимларга йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилди.

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари штаблар фаолиятини самарали ташкил этиб, яратилган янги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.



Қайд этилишича, сентябрь-декабрь ойларида 350 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш ҳамда яна 1 миллион аҳолининг даромадини ошириш бўйича ҳудудлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилади.



Шунингдек, йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.



Бунинг учун ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш, маҳалла даражасида масъулларни белгилаш зарурлиги қайд этилди.



Хитой тажрибаси асосида туман ва маҳаллаларда аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш топширилди.



Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"