Ўзбекистон

Янгиҳаёт туманида 10 кун электр бўлмаслиги ростми?

Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Янгиҳаёт туманида 10 кун электр бўлмаслиги ростми?

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида 10 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги ҳақида тарқалган хабар юзасидан Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, айни вақтда «Ўзгариш» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ишлар доирасида подстанциядаги Т-2 трансформатори замонавий янги трансформаторга алмаштирилади.

 

Таъмирлаш ишлари давомида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида юклама Т-1 трансформаторига ўтказилади.

 

Шу сабабли режалаштирилган ишлар туфайли истеъмолчиларда 10 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Шу билан бирга, юклама миқдори техник жиҳатдан рухсат этилган чегарадан ошиб кетган тақдирда, электр тармоғининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли чекловлар жорий этилиши мумкин.

 

Модернизация ишлари якунлангач, подстанциянинг ишончлилиги ва электр таъминоти барқарорлиги янада оширилиши маълум қилинди.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"