Ўзбекистон

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

 

Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ўзгартирилади. Президентнинг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сон фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида бошқарув ходимларига меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади.

 

Янги тартибга кўра, давлат фуқаролик хизматчиларининг асосий лавозим маоши ягона тамойил асосида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаси ҳамда лавозимнинг иш ҳақи фондидаги улушига кўра белгиланади. Бошқарув ходимлари учун эса энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришилгани учун ҳар ойлик устамалар жорий қилинади.

 

KPI бўйича ходимнинг фаолияти A, B, C ва D рейтинглари асосида баҳоланади. 100 баллдан юқори натижа кўрсатган ходимга лавозим маошининг 25 фоизи, 85–100 балл олганга 20 фоизи, 70–85 балл олганга 15 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади. 70 баллдан паст натижа қайд этилганида эса KPI учун устама тўланмайди.

 

Шунингдек, бонус тўловлари учун ҳам маблағлар назарда тутилган. Бир йил давомида бонус тўлаш учун харажатлар сметасида бир ойлик лавозим маоши миқдорида маблағ режалаштирилади. Бонус тўловлари хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан бажарган, алоҳида муҳим топшириқларни адо этган ёки мураккаб вазифаларни амалга оширишда юқори натижа кўрсатган ходимларга берилиши мумкин.

 

Фармонда давлат фуқаролик хизматчиларига дам олиш ва байрам кунлари, тунги вақтда ишлаганлик учун компенсация тўловларини амалга ошириш, шунингдек, ходимларни байрамлар ва ҳисобот даври якунида мукофотлаш имконияти ҳам белгиланган.

 

Янги тариф тизимида лавозимлар 11 та разряд бўйича гуруҳланган. Масалан, вазир лавозими 11-разряд, вазирнинг биринчи ўринбосари 10-разряд, вазир ўринбосари 9-разряд. Туман ва шаҳар ҳокими учун ҳам 11-разряд назарда тутилган.

 

Фармонга кўра, янги тизим давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашни ягона ва шаффоф тамойиллар асосида ташкил этиш, ходимларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда юқори натижа кўрсатган мутахассисларни моддий рағбатлантиришга қаратилган.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"