Ўзбекистон

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

 

Фуқароларнинг давлат органларига юборган мурожаатларини кузатиши ва улар бўйича берилган жавобларга муносабат билдириши учун янги имконият яратилди.

 

Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа — SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди.

 

Эндиликда мурожаатнинг кўриб чиқилиш жараёнидаги ҳар бир босқич ҳақида фуқаронинг pm.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтган телефон рақамига SMS орқали хабар бериб борилади. Шунингдек, фуқаро мурожаатининг ҳолатини сайтдаги шахсий кабинети орқали реал вақт режимида кузатиши мумкин.

 

Мурожаат кўриб чиқилиб, унга жавоб берилгач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади. Ҳавола орқали шахсий кабинетга кириб, мурожаат юзасидан берилган жавоб билан танишиш ва унга ўз муносабатини билдириш мумкин.

 

Агар фуқаро берилган жавобдан қониқса ёки мурожаатида кўтарилган масала ҳал этилган бўлса, «Розиман» тугмасини босади.

 

Аксинча, жавобдан норози бўлса ёки муаммо ҳал этилмаган деб ҳисобласа, “Эътирозим бор” тугмасини босиши мумкин. Бундай ҳолатда мурожаат қайта ижрога қайтарилиб, масала яна кўриб чиқилади.

 

Янги хизмат мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнининг шаффофлигини ошириш, фуқароларнинг ўз мурожаатлари устидан назоратини кучайтириш ҳамда давлат органлари билан қайта алоқани яхшилашга хизмат қилади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"