Ўзбекистон

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразмлик тадбиркорга 824 млн сўм миқдорида солиқ жаримаси солингани ҳақида видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаро Б. Отаевнинг ижтимоий тармоқлардаги видеомурожаати ўрганилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, “MAMATSAPO XAJARBIBI” оилавий корхонасининг қопланмаган солиқ қарзини корхона раҳбари Б. М. Отаевдан субсидиар тартибда, яъни корхона томонидан қопланмаган мажбуриятларни унинг шахсий мол-мулки ҳисобидан ундириш белгиланган.

 

Суд ҳужжатига асосан Хоразм вилояти солиқ бошқармаси фойдасига 792 948 384 сўм солиқ қарзи, 41 200 сўм почта харажати ҳамда давлат фойдасига 31 717 935 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

 

МИБ маълумотига кўра, ушбу маблағлар солиқ органи томонидан тадбиркорга алоҳида жарима сифатида қўлланилган сумма эмас. Қарздорлик “MAMATSAPO XAJARBIBI” оилавий корхонаси томонидан ўз вақтида бажарилмаган солиқ мажбуриятлари натижасида юзага келган.

 

Мазкур қарздорликни тадбиркордан субсидиар тартибда ундириш эса қонуний кучга кирган суд қарори билан белгиланган.

 

Ижро ҳужжатлари 2026 йил 29 август куни МИБнинг тегишли бўлими иш юритувига келиб тушган.

 

Қарздорни ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлардан хабардор қилиш ва уларни ихтиёрий равишда бажариш имкониятини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда унинг телефон рақамига SMS-хабарномалар юборилган.

 

Айни вақтда мазкур ижро ҳужжати бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"