Ўзбекистон

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари билан Ҳисоб палатаси ҳамда Президент Администрацияси Комплаенс хизматида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

 

Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди.

 

Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Сардор Алишерович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"