Ўзбекистон

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий объектларга ташриф буюрди.

 

 

Дастурнинг илк манзили Сербия Миллий музейи бўлди. Биринчи хонимлар музей экспозицияси билан танишиб, унда мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарларини кўздан кечирдилар. Шу билан бирга, олий мартабали меҳмонлар "Этно-мрежа" анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

 

 

Мамлакатнинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намунаси ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. XII асрга оид ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга бўлиб, унинг миниатюралари маҳорат билан безатилган. 2005 йилда Мирослав Инжили УНЕСCОнинг "Жаҳон хотираси" халқаро реестрига киритилган.

 

 

Шундан сўнг Биринчи хонимлар дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ва Сербиянинг муҳим маънавий рамзи бўлган Авлиё Савва черковига ташриф буюрдилар.

 

 

Самимий мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

 

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида қарздорлик ва қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Айни пайтда у хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Швеция ва Польшадан 27 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилган.

custom img

Амударёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота бозордан топилди

Эркак алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 12 млн сўмни ташкил этган.

custom img

Самарқандда МИБ БСКлар фойдасига 7,5 млрд сўм ундирди

Шу тариқа 476 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

Наманганда 1 млрд долларлик дорилар йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар мусодара қилинган товарлар бўлиб, кейинчалик қонунга хилоф равишда муомалага қайтарилишининг олди олинган.

custom img

Мерос талашган амакиваччаларни МИБ яраштирди

Давлат ижрочиси орқали уларнинг ҳақлари унидирилиб, қариндошлар ўзаро муросага келишган.

custom img

Қашқадарёда алимент қарзи учун Damas хатланди

Эркак мажбуриятини бажармаслиги оқибатида унинг қарзи 60 млн сўмга етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"