Ўзбекистон

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади



Вазир Қўнғиротбой Шарипов дипломатия йўналишига қабул жараёнида келгусида ўзгаришлар кутилаётганини маълум қилди.



Унинг айтишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Юқори натижа қайд этган абитуриентлар сонининг кўплиги қабул жараёнини қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирган.



«Ҳар бир йўналишнинг спецификаси ва ўзига хослигидан келиб чиқиб, қўшимча тест бўладими ёки имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси қайта кўриб чиқиладими — буни ҳозир ўйлаяпмиз», — деди Қўнғиротбой Шарипов.



Вазирнинг таъкидлашича, сертификат билан юқори натижа кўрсатаётган абитуриентлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.



Шу сабабли дипломатия йўналишига қабул тартибига келгуси йилдан ўзгартиш киритилиши кутилмоқда.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида қарздорлик ва қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Айни пайтда у хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Швеция ва Польшадан 27 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилган.

custom img

Амударёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота бозордан топилди

Эркак алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 12 млн сўмни ташкил этган.

custom img

Самарқандда МИБ БСКлар фойдасига 7,5 млрд сўм ундирди

Шу тариқа 476 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

Наманганда 1 млрд долларлик дорилар йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар мусодара қилинган товарлар бўлиб, кейинчалик қонунга хилоф равишда муомалага қайтарилишининг олди олинган.

custom img

Мерос талашган амакиваччаларни МИБ яраштирди

Давлат ижрочиси орқали уларнинг ҳақлари унидирилиб, қариндошлар ўзаро муросага келишган.

custom img

Қашқадарёда алимент қарзи учун Damas хатланди

Эркак мажбуриятини бажармаслиги оқибатида унинг қарзи 60 млн сўмга етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"