Ўзбекистон

1,4 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилишлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги учта тендерда рақобат ва холислик бузилганини маълум қилди.

1,4 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилишлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида давлат харидларига оид учта ҳолатда жами 1,4 миллиард сўмлик қонунбузилишлар аниқлангани маълум қилинди. Агентлик маълумотига кўра, мазкур жараёнларда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган, рақобат ва холислик принциплари таъминланмаган.

 

Текширувлар шуни кўрсатдики, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий марказининг 832 миллион сўмлик Мирасол плазма тўпламлари хариди, Хоразм вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати”нинг 298 миллион сўмлик экотуризм бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш лойиҳаси, ҳамда Олий суд ҳузуридаги департаментнинг Жиззахдаги бўлими томонидан 253,5 миллион сўмлик музей жиҳозларини харид қилиш жараёнларида қонунбузилишлар кузатилган.

 

Агентлик тақдимномалари асосида харид комиссияларининг ғолибларни аниқлаш бўйича баённомалари бекор қилинди. Бу билан тендерларнинг қонунга хилоф тарзда ўтказилишининг олди олинди ва давлат маблағларидан ноўрин фойдаланиш хавфи бартараф этилди.

 

Йиғилган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган бўлиб, улар томонидан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси ўзгарди

Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

custom img

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бах­тиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Нахчиванга қилинган ҳужум масаласини муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбумини ишлаб чиқариш бошланади

Вилоят ҳокимликлари томонидан жами 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрлангани маълум қилинди.

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"