Ўзбекистон

18 май – Халқаро музейлар куни

"Ўзбекистон санъати: XX-XXI асрларда рангтасвир ва ҳайкалтарошлик" кўргазмаси бўлиб ўтди.

18 май – Халқаро музейлар куни

 

Халқаро музейлар куни муносабати билан ҳафта давомида республика бўйлаб тадбирлар — ижодий учрашувлар, маърузалар ва маҳорат дарслари ўтказилади. Куннинг энг муҳим тадбиридан бири Ўзбекистон давлат санъат музейида бирданига бир нечта янги экспозициялар очилгани бўлди.

 

"Таъкидлаш керакки, бугун Ўзбекистон давлат санъат музейида Ўзбекистон рангтасвири экспозицияси бутунлай янгиланибди. Буни экспозицияни кўриб яққол ҳис қилиш мумкин. Сабаби, Ўзбекистон тасвирий санъати, жумладан, рангтасвирининг пайдо бўлиши бир неча босқичда амалга оширилган. Мана бугунги кўргазманинг номи ҳам "Ўзбекистон санъати: XX-XXI асрларда рангтасвир ва ҳайкалтарошлик" деб номланган. Сабаби, бутун ХХ аср давомида ҳар ўн йилликда турли сиёсий, ижтимоий, бадиий ҳаётда ўзгаришлар бўлган. Шу ўзгаришлар таъсирида рассомлар ижод қилишган. Биз бугун жуда хурсандмиз. Чунки Ўзбекистон рангтасвири эволюциясини экспозиция тўлиқ қамраб ола олган", — дейди санъатшунослик фанлари фалсафа доктори Дилзода Алимқулова.

 

Ўзбекистон давлат санъат музейининг учинчи қаватида ХХ-ХХI асрларга оид Ўзбекистон рангтасвир ва ҳайкалтарошлик санъатининг янгиланган экспозицияси намойиш этилди. Унда Ўзбекистоннинг таниқли рассомлари — Лев Буре, Александр Волков, Михаил Курзин, Виктор Уфимсев, Урал Тансиқбоев, Баҳром Ҳамдамий ва Акрам Сиддиқийларнинг музей коллекцияларида сақланаётган асарлари кўп йиллар давомида биринчи марта томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"