1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2 февралдан метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

Газ таъминотидаги босимни меъёрда ушлаб туриш мақсадида айрим ҳудудларда иш вақти қисқартирилади.

2 февралдан метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

 

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 2 февралдан бошлаб республика бўйлаб метан ёқилғи қуйиш шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Ушбу чоралар газ таъминотидаги босимни меъёрда ушлаб туриш мақсадида жорий этилмоқда.

 

Қайд этилишича, Фарғона водийси ҳудудларида метан заправкаларининг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, мавжуд газ босими даражасидан келиб чиқиб белгиланади. Яъни айрим туман ва шаҳарларда жадвал ўзгариши мумкин.

 

Шу билан бирга, расмийларга кўра, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ҳамда жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекланмайди. Улар барқарор ва узлуксиз газ билан таъминланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика