Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги 2 та чегара божхона постидан бошқа давлат фуқаролари ҳам ўтишига рухсат берилмоқда. Бу ҳақида Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунтклари тўғрисида”ги Битимга мувофиқ, 2025 йил 10 август соат 6:00 дан бошлаб Тошкент вилоятидаги “Бекобод авто” ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Ховособод” чегара божхона постлари орқали учинчи давлат фуқаролари ҳамда енгил автотранспорт воситалари ўтказилиши йўлга қўйилади.
Маълумот учун, шу вақтгача ушбу постлардан фақат Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ва енгил машиналари ўтиб келган.


