Сурхондарё вилоятида аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбагалликни қисқартиришга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда. Бу ишлар Президентнинг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбагалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш" тўғрисидаги фармонига асосан амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, камбагал оилалар рўйхатга олиниб, уларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий мустақилликка эришиш учун аниқ чоралар белгиланган. Жарқўрғон туманида 44 та камбагал оила аниқланиб, уларга иқтисодий ёрдам кўрсатиш режалари ишлаб чиқилган.
Шу жараён доирасида, Жарқўрғон туманидаги 20 та камбагал оилага йирик шохли қорамол топширилди. Бу ташаббус оилаларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўз хожаликларини йўлга қўйиш ва даромад манбаига эга бўлиш имкониятини яратади.


