1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2020 йилда мамлакатимизда транпорт воситаларидан атмосферага 3 миллион тонна газ чиқарилган

11 август куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ҳамкорлигида " Ўзбекистон Республикасининг экологик муаммоларини ҳал қилишда синергия натижалари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес" мавзусида конференция бўлиб ўтди.

2020 йилда мамлакатимизда транпорт воситаларидан атмосферага 3 миллион тонна газ чиқарилган

 

 

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ҳамда Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Федор Лукянов, шунингдек, Республика Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Навоий ва Олмалиқ  кон-металлургия комбинатлари ҳамда РФнинг “СовПлим” компанияси вакиллари иштирок этишди.

 

Сўнгги йилларда саноат ишлаб чиқариши жараёнининг экологияга етказадиган зарарини камайтириш долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Бунда инновацион технологик жараёнлардан фойдаланиш, экологик тоза технологиялар, саноат, хомашё турларини чуқур тадқиқ этиш муҳим ҳисобланади.

 

Конференцияда сўзга чиққан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбековнинг маълум қилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мавжуд корхона ва ташкилотларда экологик тоза технологияларни жорий қилиш ишлари кенгайган. Шундай бўлса-да, республикада 2020 йилда атмосфера ҳавоси ифлосланишига сабаб бўлган 6000 манба аниқланган. Бундан ташқари республикадаги саноат корхоналарида 6500 та газ тозалагич реконсрукция қилишга муҳтожлиги  таъкидланди.

 

Казбековнинг айтишича, 2020 йилда республикада транпорт воситаларидан атмосферага 3 миллион тонна газ чиқарилган. Транспорт воситаларининг экологияга салбий таъсирини камайтириш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган. Масалан, Тошкент шаҳрида синов тариқасида электробусларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика