2024 йилнинг энг яхши 5 та тўпурари
Мбаппе улар орасида яққол пешқадамлик қилмоқда.

2024 йил бошидан деярли уч ой ўтди. Бу вақт ичида қайси футболчи клуб ва терма жамоа сафида энг кўп гол урган? Қуйида бу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
5-ўрин - Роберт Левандовски
Полша терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси ҳисобида 11 та гол бор.
3-4 ўринлар - Винициус
"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси йил бошидан бери 12 та гол урди.
3-4 ўринлар - Ҳарри Кейн
Англия терма жамоаси ва "Бавария" ҳужумчиси ҳам 12 та гол уришга улгурди.
2-ўрин - Жонатан Девид
"Лилл"нинг канадалик ҳужумчиси 2024 йилда 15 та гол урди.
1-ўрин - Килиан Мбаппе
"ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобида 17 та гол бор.







