Ўзбекистон

2025 йилда Оролбўйи экологиясини тиклашга 32 миллион доллардан ортиқ грант жалб қилинди

Халқаро лойиҳалар доирасида юз минглаб гектар майдон кўкаламзорлаштирилган.

2025 йилда Оролбўйи экологиясини тиклашга 32 миллион доллардан ортиқ грант жалб қилинди

 


"Ўзбекистон–2030" стратегияси доирасида Оролбўйи минтақасининг экологик барқарорлигини таъминлаш устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. 2025 йилда ушбу ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида халқаро ҳамкорлар иштирокида 32 миллион доллардан ортиқ грант маблағлари жалб этилди. Маблағлар табиий экотизимларни тиклаш, экологик хатарларни камайтириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилди.

 

Жорий йил давомида Оролбўйида жами 150 минг гектардан ортиқ майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Асосий ишлар Орол денгизининг қуриган туби ва унга туташ ҳудудларда амалга оширилиб, Мўйноқ тумани, шунингдек, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг айрим туманларини қамраб олди.

 

Кўкаламзорлаштиришда шўр ва қурғоқчил шароитга чидамли ўсимлик турларига устуворлик берилди. Саксовул, черкас ва қорабуроқ каби чўл ўсимликлари экилиб, бунинг учун юзлаб тонна уруғ захиралари тайёрланди.

 

Шунингдек, 2025 йилда грант маблағлари ҳисобидан еттита халқаро экологик лойиҳа ишга туширилди. Улар сув ва ер ресурсларини барқарор бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда Орол инқирози оқибатларини юмшатишга қаратилган бўлиб, минтақанинг узоқ муддатли барқарор ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"