Жаҳон

Яқин Шарқдаги можаро долларга нисбатан талабни оширди

Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари инвесторларни хавфсиз актив сифатида АҚШ долларга йўналтирди.

Яқин Шарқдаги можаро долларга нисбатан талабни оширди

Reuters хабарига кўра, доллар индекси бошқа жаҳон валюталарига нисбатан икки кун ичида тахминан 2  фоизга ошди.

 

Геосиёсий хавфлар кучайиши натижасида молия бозоридаги иштирокчилар ликвид ва барқарор актив сифатида долларга мурожаат қилмоқда. Satori Insights таҳлилий компанияси асосчиси Матт Кингнинг таъкидлашича, доллар курсининг кескин ўсиши капитал оқимларининг қайта тақсимланиши билан боғлиқ. 

 

Инвесторлар сўнгги ойлар давомида фойда келтирган спекулятив позицияларини ёпиб, пулни ликвид активларга ўтказмоқда. Натижада айрим жаҳон бозорларида пасайиш кузатилмоқда: масалан, Жанубий Кореянинг KOSPI индекси икки кун ичида қарийб 20 фоизга тушди.

 

Уруш хавфи ортишидан олдин доллар босим остида эди. 2026 йил бошида доллар индекси январь ойида тахминан 2 фоизга пасайиб, сўнгги тўрт йиллик минимумга тушган эди. 2025 йил давомида эса АҚШ валютаси 10 фоиздан ортиқ қадрсизланган. Инвестор Жеффри Гандлахнинг фикрича, ушбу тренд узоқ муддатли бўлиши мумкин. Шу сабабли ривожланаётган бозорлардаги реал активлар ва акциялар улуши оширилиши тавсия қилинмоқда.

 

Долларнинг жаҳон валюта тизимидаги ҳукмронлиги 1999 йилда евронинг муомалага киритилиши ва 2001 йилда Хитойнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишидан сўнг заифлашиб, валютанинг захиралардаги улуши 70 фоиздан 57 фоизга тушган. Шунга қарамай, доллар ҳамон халқаро савдо ва молиялаштиришда асосий восита бўлиб қолмоқда. Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотларига кўра, валюта бозоридаги барча операцияларнинг 89 фоизида доллар ишлатилади, евронинг улуши эса атиги 29 фоизни ташкил қилади.

 

Доллар нефть бозорида ҳам асосий ҳисоб-китоб валютаси бўлиб, жаҳон нефть савдосининг қарийб 80 фоизи долларда амалга оширилади.

 

Калифорния университети профессори Берри Айхенгриннинг айтишича, доллар халқаро савдо ва валюта захираларида ҳали ҳам ўз ўрнини сақлаб қолаётганига қарамай унинг ролини камайтириш суръати тезлашиши мумкин. Федерал резерв маълумотларига кўра, АҚШ валютасининг харид қобилияти 1996 йилдан 2025 йилгача 52 фоизга, 1976 йилдан эса 83 фоизга камайган.

 

Йил бошида кўплаб иқтисодчилар АҚШ долларининг қадри пасайиши ҳақида огоҳлантирган эди. Иқтисодчи Питер Шриффнинг фикрича, Америка валютасининг жаҳон молия тизимидаги ҳукмронлик даври аста-секин тугаши ва марказий банклар асосий захира активи сифатида олтинга ўтиши мумкин. Бу эса узоқ муддатда АҚШ учун иқтисодий муаммоларни кучайтириши эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади.

 

Жаҳон олтин кенгаши статистикаси марказий банкларнинг металлга бўлган барқарор талабини тасдиқлайди. Шу йил бошида олтин нархи биринчи марта бир унция учун 5500 доллардан ошди, кумуш эса бир унция учун 120 долларга яқинлашди. Бу инвесторларнинг ҳимоя активларига қизиқиши кучайганини кўрсатади.

 

Бироқ Эронда уруш бошланиши фонида ҳимоя активларига бўлган талаб вақтинча пасайди: 3 март куни олтин нархи 3 фоизга, кумуш эса 6 фоизга тушди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.