Ўзбекистон

2026 йилда 110 километр янги темир йўл тармоғи қурилади

Янги линиялар Тошкентни бир қатор туман ва шаҳарлар билан боғлайди.

2026 йилда 110 километр янги темир йўл тармоғи қурилади

 

2026 йилда Ўзбекистонда 110 километр янги темир йўл тармоғи қурилиши режалаштирилмоқда. Натижада Бўка, Пискент, Бекобод, Боёвут туманлари ҳамда Нурафшон шаҳри пойтахт Тошкент билан тўғридан тўғри темир йўл алоқасига эга бўлади. Бу ҳудудлар учун транспорт қатнови сезиларли даражада қулайлашади.

 

Шунингдек, Президент 2026 йилда Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлар учун янги темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланишини маълум қилди. Ушбу лойиҳа икки йирик шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини қисқартириш ва йўловчилар оқимини оширишга хизмат қилади.

 

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Навоий шаҳарларидаги темир йўл вокзалларини хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш режалаштирилгани ҳам қайд этилди. Бу ташаббус темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"