Ўзбекистон

2030 йилга бориб ўзбекистонликлар 50 та давлатга визасиз бориши мумкин

Ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари 35 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин.

2030 йилга бориб ўзбекистонликлар 50 та давлатга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистон 2030 йилга келиб ўз фуқаролари учун визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлган давлатлар сонини 50 тага етказишни режалаштирмоқда. Бу мақсадлар 2026–2030 йилларга мўлжалланган янгиланган ривожланиш стратегияси лойиҳасида белгиланган.

 

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда визасиз ва соддалаштирилган кириш режимига эга давлатлар билан ҳамкорлик изчил кенгайтирилади.

 

Хусусан, 2026 йилда яна икки давлат, 2027 йилда эса беш давлат билан визасиз ёки соддалаштирилган кириш тўғрисида битимлар тузиш режалаштирилган.

 

Натижада, визасиз ташриф буюриш мумкин бўлган мамлакатлар сони 2028 йилда 45 тага, 2029 йилда 48 тага, 2030-йилга келиб эса 50 тага етиши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, соддалаштирилган кириш тартиблари амал қиладиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган. 2030 йилга келиб электрон виза, келишда виза ёки бошқа соддалаштирилган тартибларни таклиф қилувчи давлатлар сони 60 тага етиши режалаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, консуллик хизматлари учун мобил платформани ишга тушириш режалаштирилган. Рақамлаштириш натижасида ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сони ҳозирги 8 500 нафардан 2026 йилда 15 минг нафарга, 2030 йилга келиб эса 100 минг нафарга етиши кутилмоқда.

 

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари 35 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Яна 42 та мамлакат соддалаштирилган кириш тартибларини таклиф этмоқда.

custom img

“Томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга чақирамиз”

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон ва Покистон ўртасидаги отишмага муносабат билдирди.

custom img

Адлия вазирлиги “KIAК9”ни эгасига қайтариб берди

Вазирликнинг маълум қилишича, вақтинча текин фойдаланиб туриш учун таклиф таклиф қилинган автотранспорт воситасидан вазирликда фойдаланиш зарурати қолмаган.

custom img

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди

ИИВ ва Бош прокуратура унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

custom img

“Арзимас жарима” билан қутилдим деган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда “кичик жарима билан қутилдик” дея баёнот берган ҳайдовчи иши кассация тартибида қайта кўриб чиқилди.

custom img

Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси 15 минг доллар олиб, қочишга уринган пайтида қўлга олинди

У иккита уйнинг ертўла қисмини ижарага бериш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 км магистраль йўл капитал таъмирга киради.

custom img

Сурхондарёда сўнгги 9 йилда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда ҳудудда камбағалликни 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш, Термиз, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ ва Музработни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

custom img

Бухорода “Халқ банки” мансабдори, Сирдарёда МЧЖ менежери пора билан қўлга тушди

Кредит ва уй-жой субсидияси сохталаштирилиши бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

2030 йилга бориб ўзбекистонликлар 50 та давлатга визасиз бориши мумкин