Ўзбекистон

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

Ўзбекистонда чорва ҳайвонлари орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида 18 aпрелдан 18 майгача “Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена” ойлиги эълон қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгаши томонидан фермерлар, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва чорвадорларга йўлланган мурожаатда қайд этилишича, бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши ва экологик мувозанатнинг бузилиши оқибатида дунёнинг турли ҳудудларида чорва ҳайвонлари орасида янги касалликлар юзага келмоқда.

 

Хусусан, хорижий мамлакатларда чорва моллари ўртасида оқсил (яшур) касаллиги тарқалиш хавфи кучайгани билдирилди. Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2025–2026 йилларда 48 та давлатда ушбу касалликнинг янги “SAT” типлари аниқланган бўлиб, амалда қўлланилаётган вакциналар уларга қарши тўлиқ ҳимоя бермаслиги қайд этилган.

 

Шу муносабат билан хўжаликларда ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя этиш, кириш жойларида дезинфекция воситаларини ўрнатиш, бегона шахслар ва транспорт воситаларининг киришини чеклаш, ҳайвонларни сифатли озуқа ҳамда тоза сув билан таъминлаш, ҳудудларни мунтазам тозалаш ва зарарли жониворларга қарши курашиш зарурлиги таъкидланди.

 

Мутасаддилар ҳайвонларда юқори ҳарорат, оғиз бўшлиғи ва туёқларда яра, елин қисмида шикастланиш каби аломатлар кузатилса, дарҳол ветеринария мутахассисларига мурожаат қилиш лозимлигини эслатди. Бундай ҳолатларда ҳайвонларни бошқалардан ажратиш, мустақил равишда дори воситаларини қўлламаслик ҳамда маҳсулотларни ҳудуддан ташқарига чиқармаслик тавсия этилди.

 

Шунингдек, чорва ҳайвонларини ўз вақтида эмлаш касалликларнинг олдини олишда энг самарали чора экани қайд этилди. Қорамоллар йилига икки марта, қўйлар эса йилига бир марта эмланиши лозим.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгаши барча фермер ва чорвадорларни мазкур ойлик доирасида профилактик тадбирларни уюшқоқлик билан амалга оширишга чақирди.

 

Касаллик аломатлари аниқланганда мутахассисларга 71-202-12-00 (ички: 210, 218, 323) рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"