Ўзбекистон

27 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади.

27 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

27 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

-

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"