Ўзбекистон

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Ўзбекистонда риэлторлик фаолиятини тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун 7 август куни имзоланган.

 

Ҳужжатга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги риэлторлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

Риэлтор сифатида фаолият юритиш учун талабгор махсус ўқитиш дастуридан ўтиши ва малака имтиҳонини муваффақиятли топшириши керак. Шундан сўнг унга профессионал жамоат бирлашмаси томонидан штрих-кодли малака сертификати берилади.

 

Риэлтор риэлторлик ташкилоти таркибида фаолият юритади ва малака сертификатига эга бўлиши лозим. Риэлторлик ташкилоти ҳамда кўчмас мулк бўйича агент Ягона реестрга киритилган санадан бошлаб тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қонунда риэлторлик хизматларининг асосий турлари ҳам белгиланган. Улар қаторига кўчмас мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ битимларни тузишда воситачилик қилиш, кўчмас мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этиш, кўчмас мулкни ишончли бошқариш, шунингдек, кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини кўрсатиш киради.

 

Шунингдек, хусусий сектор томонидан мултилистинг тизими ташкил этилиши назарда тутилган. Ушбу тизим риэлторлик хизматларини муддатли шартномалар асосида “ягона дарча” тамойили орқали кўрсатиш ва электрон шаклда ишончли ахборот алмашиш имконини беради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.