Ўзбекистон

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Ичан қалъа ва “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган тадбирда Хоразмнинг қовунчилик анъаналари, миллий таомлар, ҳунармандчилик, фольклор, мусиқа ва гастрономик маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали кўтаринки кайфиятда бошланди. Қадимий Ичан қалъа ва замонавий “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган фестиваль илк кунларданоқ қовунлар ифори, миллий анъаналар, мусиқа, гастрономия ва сайёҳлик муҳити билан шаҳарга ўзгача файз бағишлади.

 

 

Фестивалнинг илк кунида Хоразмнинг машҳур қовун навлари, маҳаллий маҳсулотлар ва агро-брендлар намойиш этилиб, меҳмонларга ҳудуднинг асрлик қовунчилик анъаналари яқиндан таништирилмоқда. Миллий таомлар, ҳунармандчилик намуналари, халқ ижоди ва театрлаштирилган чиқишлар эса байрам муҳитини янада бойитмоқда.

 

 

Қадимий шаҳар кўчаларида фольклор жамоалари чиқишлари, миллий куй-қўшиқлар ва рақслар янграб, фестивалга ташриф буюрган маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларга Хоразм маданиятининг ўзига хос руҳини ҳис этиш имконини бермоқда.

 

 

Фестиваль дастурининг муҳим йўналишларидан бири гастрономия бўлиб, меҳмонларга Хоразм ошхонасининг анъанавий таомлари ҳамда қовундан тайёрланган турли маҳсулотлар тақдим этилмоқда. Қовун кўргазмаси ва ярмаркаси эса сайлнинг асосий марказларидан бирига айланган.

 

 

Байрамона кайфиятни таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ҳам давом эттирмоқда. 7 август куни Гулсанам Мамазоитова, Юлдуз Турдиева, Хулкар Абдуллаева, Ғуломжон Ёқубов ва бошқа ижодкорлар саҳнага чиқади. Кейинги кунларда эса МакСим, DJ Macarella, Ботир Қодиров, Зиёда Қобулова ва бошқа санъаткорлар ўзларининг бой ижоди билан сайлга ташриф буюрувчиларга ўзгача руҳ бағишлади.

 

 

“Қовун сайли – 2026” шу тариқа Хивада нафақат қовун ва ҳосил байрами, балки миллий маданият, гастрономия, туризм ва санъатни бирлаштирган катта халқ сайли руҳида бошланди.

 


Қадимий Хива бугун меҳмонларни ўзининг ширин қовунлари, бой маданияти, миллий таомлари ва самимий меҳмондўстлиги билан қарши олмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"