Ўзбекистон

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Деновда фуқаронинг уйи огоҳлантиришсиз бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Сурхондарё вилояти Денов туманида фермернинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонида қурилган ноқонуний уй-жой ва бошқа иншоотлар буздирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси маълум қилди.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда МИБ ходимлари фуқаронинг уй-жойини огоҳлантиришсиз бузмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат МИБ томонидан ўрганилиб, бузиш ишлари суд ҳужжати асосида амалга оширилгани аниқланди.

 

Маълум бўлишича, Денов туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 2025 йил 29 декабрдаги ижро ҳужжатига кўра, Денов тумани “Чуқурқишлоқ” маҳалласидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ернинг 0,20 гектар қисми ўзбошимчалик билан эгалланган.

 

Мазкур ҳудудда қурилган уй-жой ва бошқа ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳамда ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш белгиланган.

 

Суд ҳужжати 2026 йил 24 январь куни МИБнинг Денов туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздорлар суд ҳужжати талабларини бажариш зарурлиги ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилган.

 

Суд ажримига асосан ижро ҳаракатлари маълум муддатга тўхтатилган. Кейинчалик суд кўрсатмасига мувофиқ ушбу тўхтатиш бекор қилиниб, ижро жараёни давом эттирилган.

 

Қарздорлар суд ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажармагани сабабли 7 август куни мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Натижада суд ҳужжатида кўрсатилган ноқонуний қурилмалар бузилиб, ер майдонини асл ҳолатига келтириш бўйича суд қарори ижроси таъминланган.

 

МИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган “фуқаронинг уй-жойи огоҳлантиришсиз бузилмоқчи бўлинган” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.