1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

31 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада 22 даражагача илиқ бўлиши кутиляпти.

31 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Бугун, 31 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Фарғона водийсининг тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика