Чилонзор тумани ИИОФМБ ва туман ФВБ мутасаддиларининг маълумот беришича [http://https://t.me/chilonzor_tuman_hokimligi/27207], бугун, 27 октябрь куни тахминан соат 06:52 ларда «Тошкент савдо маркази» ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида А.Б.га тегишли Orlando русумли автоуловининг двигатель қисмида техник носозлик сабабли қисқа туташув бўлган. Оқибатда автоулов капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин «Тошкент савдо маркази» Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 07:10 ларда тўлиқ бартараф этилган. Оқибатда ҳеч ким жабрланмаган. Бино ва атрофдаги бошқа автоуловларга ҳам зазар етмагани айтилмоқда. Туман ФВБ масъуллари хабарига кўра, мазкур ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушмаган. Ҳозирда туман ФВБ томонидан автотураргоҳда ёнғин сабаблари ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари текширилмоқда.