Жаҳон

Афғонистон ҳукумати вақтинчалик муваффақиятсизликка учради — Эрдўған

Туркия Президенти “Катта йигирмалик” давлатларининг Афғонистон бўйича махсус саммитида муҳим таклифлар берди. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” маълум қилди.

Афғонистон ҳукумати вақтинчалик муваффақиятсизликка учради — Эрдўған

 

Эрдўған Афғонистон бўйича G20 доирасида махсус ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. “Туркия бу гуруҳга бошчилик қилиши мумкин”, – деган у. Туркия етакчисининг фикрича, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бутун минтақа ва дунё учун катта аҳамиятга эга.

 

Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш зарурати ҳақида гапирар экан, Эрдўған Туркия кўмак беришда давом этишини айтган. Шунингдек, у вақтинчалик ҳукумат ҳақида фикр билдирди:

 

“Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати тўла муваффақиятсизликка учради. Биз ҳали экстремизмнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларни кўрмадик. Бу хотин-қизлар таълими, миллий озчилик ҳуқуқи масалалари”, — деган Туркия раҳбари. 

 

Афғонистон масаласи бўйича “катта йигирмалик” давлатлари фавқулодда саммити Италия ташаббуси билан видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтмоқда.

 

Аввалроқ Жозеф Байденнинг ҳаётини сақлаб қолган афғон таржимони эвакуация қилингани ҳамда АҚШ ва “Толибон” музокаралари ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ уруши бошланганидан бери олдиндан ўйланган режалари амалга ошмади

мамлакат ичидаги мухолифат орқали ҳукуматни ағдармоқчи бўлган, бироқ бу режа ҳам амалга ошмаган.

custom img

Қирғизистонда вазир жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилди

Ички ишлар вазирлиги қонун лавозими ёки мақомидан қатъи назар, барчага тегишли эканлигини таъкидлади.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши яна бир ҳафтага узайтирилди

Чекловлар транзит рейсларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Жанубий Кореядаги йирик ёнғинда ўзбекистонликлар жабрланмагани маълум қилинди

Ҳозирда вазият Ўзбекистон ТИВ томонидан назоратга олинган.

custom img

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди

АҚШ президенти давом этаётган музокаралар сабаб Эрон объектларига зарбаларни вақтинча чеклашни буюрди, Теҳрон эса АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини инкор қилди.

custom img

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп

Трамп мазкур музокаралар ҳақида маълумот берганидан сўнг нефть ва газ нархларида ўзгариш юз берди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи  АҚШ-Исроил ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг мажбурий нормаларини бузганини таъкидламоқда.

custom img

Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Ҳодиса 1 та юк автомобили ва 3 та енгил автомобиль иштирокида юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"