Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Зилзила ўчоғи Тошкентдан 612 км жанубий-шарқда эканлиги айтилмоқда.

Бугун Тошкент вақти билан 12:35 да Афғонистонда 6 баллик зилзила содир бўлди.
Маълумотларга кўра, зилзила координаталари 35,99 градус шимолий кенглик; 71,24 градус шарқий узунликни ташкил қилди. Магнитуда М=6. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 612 км жанубий-шарқда деб топилган.
Зилзиланинг Ўзбекистоннинг ҳудудий сезилиш кучи – Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, Фарғона вилоятида 2 балл, 490 кмда қайд этилган.







