Алонсо Реал Мадрид билан шартнома имзолаши мумкин
Мураббий Флориан Виртсни жамоага қўшишни талаб қилган.

Испаниялик мураббий Хаби Алонсо келаси мавсумдан бошлаб "Реал Мадрид" бош мураббийи бўлиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Алонсо аллақачон клуб билан шартнома имзолаган ва “қироллик клуби”ни бошқаришга тайёрланмоқда.
Музокаралар давомида Алонсо клуб раҳбариятига ўз истакларини билдирган. Жумладан, у ҳозирда “Баер Леверкузен” сафида тўп сураётган иқтидорли ярим ҳимоячи Флориан Виртсни жамоага қўшишни талаб қилган.
Алонсонинг "Реал"га келиши ва Виртснинг эҳтимолий трансфери футбол оламида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хабар расман тасдиқланмаган бўлсада, футбол ихлосмандлари ушбу янгиликни сабрсизлик билан кутмоқда.







