Коррупцияга қарши кураш агентлиги давлат хизматчиларига берилиши мумкин бўлган совғалар тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари(1,5млн сўм)дан ошмаслиги керак. Агар совғанинг қиймати чегарадан ошиб кетган бўлса, белгиланган миқдордан ошган қисми давлат хизматчиси томонидан давлат ташкилотига тўлаш орқали совғани бериши мумкин.
Делегациялар ёки бошқа мамлакатларга саёҳат қилувчи шахслар булар қаторига кирмайди. Ташриф буюрилган давлатнинг рамзлари ва логотиплари туширилган совға, сувенирлар учун қиймат белгиланмайди.
Хизмат сафари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан давлат хизматчиларига совғалар қуйидаги тартибда қабул қилинади:
Ўзбекистон қонунчилиги ва давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда;
муайян воқеа, ҳодиса, шунингдек, улар белгиланган миқдордан ошмаса ва ҳашаматли буюм бўлмаса;
совға давлат хизматчисининг шахсий ҳисобидан амалга оширилмаслиги керак;
табрик нутқи билан бирга, унда совғани тақдим этиш учун асос бўлиб хизмат қилган воқеа аниқ ифодаланиши керак.
Қуйидагиларни бериш тақиқланади:
нақд ёки нақдсиз пул;
қиммат баҳо қоғозлар;
криптовалюта;
барча турдаги ўқотар қуроллар ва қиррали қуроллар, ўқ-дорилар;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи воситалар;
порнографик ва диний экстремистик характердаги нашрлар ва материаллар.
Давлат амалдори совға қийматини сўраши ёки экспертизадан баҳо бериш учун тақдим этиши шарт. Юқоридаги талабларни бузган шахслар жавобгарликка тортилади.


