1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда 12 туп соғлом дарахтнинг кесилиши бўйича қўшимча ахборот

Экология қўмитаси кесилган дарахтлар тури ва ҳолат бўйича маълумот берди.

Андижонда 12 туп соғлом дарахтнинг кесилиши бўйича қўшимча ахборот

 

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Андижон шаҳар Перинатал маркази ҳудудида 12 туп “элдор қарағайи” дарахтлари мораторий талабларига зид равишда ноқонуний кесилганлиги маълум бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 йилдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати”га Элдор қарағайи (Pinus eldarica) жуда чиройли манзарали дарахт сифатида киритилган.

 

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси 2-банди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли  Фармонининг 2-банди талаблари бузилганлиги аниқланди. 

 

Ўрганишлар давомида кесилган дарахтларнинг диаметр ўлчамлари 12 см дан 40 см гача эканлиги, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги қайд этилди. 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика