Жамият

Андижонда эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдирган 63 ёшли аёлга чора кўрилди

Андижон шаҳридаги Саховат уйида шаръий никоҳдаги эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдирган 63 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди.

Андижонда эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдирган 63 ёшли аёлга чора кўрилди

Бу ҳақда «Дарё» Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Умаржон Мирзаабдуллаевга таяниб хабар берди.

Аниқланишича, Андижон шаҳрида жойлашган Саховат кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида доимий яшовчи Жамила Қаюмова (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) 2018 йилдан буён шаръий никоҳ асосида фуқаро иккинчи гуруҳ ногирони Умирбек Матисақов билан бирга яшаб келган. Жуфтлик 2019 йилнинг 1 декабрь куни биргаликда телевизор кўриб, спиртлик ичимлик ичган. Шунда Умирбек хотинига жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришни таклиф қилган, Жамила эса рози бўлмаган. Натижада Умирбек уни мажбурламоқчи бўлганида жаҳли чиқиб, унитаз қопқоғи билан эрининг бошига бир неча марта уриб, унга тан жароҳати етказган.

«Ўша пайтда важоҳатда эдим. Унинг қилиғидан ғазабланганим учун ақлим жойида эмасди. Шу сабабли ҳозир нима билан урганлигимни эслай олмайман. Тўғри тушунасизлар деган умиддаман, мен ўзимни ҳимоя қилиш учун шундай қилганман. Ҳар қандай жазога тайёрман, қилмишимдан афсусланмайман», — дейди судланувчи.

Судда Жамила Қаюмова Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг «д» (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"