1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда коммунал қарздорликни ундириш бўйича кучайтирилган рейд бошланди

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида бир кун ичида табиий газдан 510 млн сўм, ичимлик сувидан эса 114 млн сўм қарздорлик ундирилган.

Андижонда коммунал қарздорликни ундириш бўйича кучайтирилган рейд бошланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ҳамда коммунал ташкилотлар ҳамкорлигида газ, электр энергияси ва ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликларни қисқартириш, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

 

Жорий йилнинг 18 декабрь куни ўтказилган рейд тадбирлари натижасида табиий газдан 510 млн. сўм, электр энергиясидан 41 млн. сўм, ичимлик сувидан 114 млн. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланган.

 

Мазкур тадбир доирасида тўловдан бўйин товлаган 21 нафар истеъмочилар табиий газ тармоғидан, 4 нафари электр тармоғидан узилди.

 

Маълумотларга кўра, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида коммунал ташкилотлар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида табиий газдан 4,5 млрд., электр энергиясидан 15,5 млрд. сўм ҳамда ичимлик сувидан 3,3 млрд. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланган.

 

Рейд тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика