1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда Nexia 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди

Оқибатда бола тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Андижонда Nexia 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди

Кеча, 25 сентябрь куни Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Nexia ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса соат 15:35 ларда Андижон шаҳар “Боғишамол” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида юз берган. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. ўзининг “Nexia -2” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда — 2015 йилда туғилган И.Д.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб РШТТЁИАМ шифохонасига мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика