БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан учрашув ўтказди.
Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм саҳифасида мазкур мулоқот Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда халқлар манфаати йўлида янги имкониятлар яратишдаги қатъий интилишни тасдиқлаганини қайд этди.
Украина ТИВ раҳбари ҳам Х саҳифасида учрашув ҳақида хабар берди. У дўстона руҳда кечган мулоқотда томонлар сиёсий муносабатларни қайта тиклаш, икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида келишиб олганини таъкидлади.
Сибигага кўра, Украина Ўзбекистон билан муносабатларни чуқурлаштириш ҳамда Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори.


