1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказди

Унда газ ва электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун мутасаддилар шахсан жавобгар экани кўрсатиб ўтилди.

Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказди

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” лойиҳаси, шунингдек инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ижроси батафсил кўриб чиқилди.

 

Жорий йил 875 минг гектар майдонга пахта экилиб, 3,7 млн тонна ҳосил учун шартномалар тузилган. Ҳозирги кунда терим жараёнлари давом этмоқда. Сирдарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида орқада қолиш кузатилаётган бўлса-да, Фарғона, Андижон, Хоразм ва Сурхонда ёқимли натижалар қайд этилмоқда. Президент қисқа муддатда ҳудудларда штаблар тузиб, ҳосилни сифатли йиғиб олиш чораларини кўришни топширди.

 

Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари танқидий муҳокама қилинди. Республика бўйича айрим таълим муассасалари ва кўп қаватли уйларнинг таъмири якунланмагани, баъзи ҳудудларда қозонхона ва коммуникация тармоқларининг мавсумга тайёр эмаслиги қайд этилди. Мутасаддиларга икки ҳафта ичида барча нуқсонларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда “Яшил макон” дастури ижроси ҳам кўриб чиқилди. Баҳорда экilgan 137 млн кўчатнинг 27,5 млн таси нобуд бўлгани танқид қилиниб, бундан буён дарахт экиш ишларини кузда кенгайтириш зарурлиги белгиланди. Шу мақсадда кузги мавсумда 125 млн, келгуси баҳорда эса қўшимча 75 млн туп кўчат экилиши режалаштирилмоқда.

 

Инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилди. Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 33,5 млрд долларга етиши кутилмоқда. Экспорт эса 23 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 31 фоиз ўсган. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда экспорт ҳажмининг пасайиши қайд этилиб, йил якунига қадар қўшимча 7,3 млрд долларлик экспортни таъминлаш вазифаси қўйилди.

 

Давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида барча йўналишларда белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика