1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар учун Кореяда мавсумий иш дастури қайта тикланади

Ўзбекистон ва Корея ноқонуний миграцияни камайтириш ва ҳамкорликни кучайтиришга келишди.

Ўзбекистонликлар учун Кореяда мавсумий иш дастури қайта тикланади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга амалга оширилган ташриф доирасида Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари, Корея иммиграция хизмати комиссари Ким Жонг До билан учрашув ўтказди.

 

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қатор муҳим йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, касбий малакаларни ўзаро тан олиш, касб-ҳунар таълимни ривожлантириш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш ҳамда одам савдоси ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяда мавсумий меҳнат фаолиятига (E-8 визаси асосида) қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

 

Шунингдек, ноқонуний миграцияни камайтириш ва меҳнат мигрантлари учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида мунтазам видеоконференсалоқа ўтказувчи қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика