Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, D-087 “Марғилон–Қува–Марҳамат” автомобиль йўлининг 7-километрида, “Ўрда таги” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида ҳаракатланиб келаётган Lacetti-2 автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Volkswagen русумли тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида тез ёрдам машинасида бўлган йўловчига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


