1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда “Nexia-3” ҳайдовчиси икки нафар болани уриб юборди

Болалардан бири чап оёқ синиши билан шифохонага ётқизилган.

Андижонда “Nexia-3” ҳайдовчиси икки нафар болани уриб юборди

Андижон вилоятида “Nexia-3” русумли автомобил ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 12 октябрь куни соат 14:30 ларда Андижон тумани “Қурама” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган Н.Й. ҳамда Н.И. исмли вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган.

 

Натижада Н.И. чап оёқнинг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган, Н.Й. эса тан жароҳати олмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, воқеа сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика