1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда фуқаролар қабристон жойларини олдиндан “банд қилган”

Ҳокимлик томонидан қабристонларда ноқонуний ўрнатилган тўсиқлар олиб ташланди.

Самарқандда фуқаролар қабристон жойларини олдиндан “банд қилган”

Самарқанд вилоятида айрим фуқаролар томонидан қабристон ҳудудларининг ноқонуний равишда эгалланиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, “Ҳазора” ва “Ҳунармандлар” маҳаллаларида жойлашган қабристонларда айрим шахслар ўзларига жой ажратиб, белгилаб қўйган ва ҳатто тўсиқлар ўрнатган. Ушбу ҳолат юзасидан аҳолидан бир нечта норозилик мурожаатлари келиб тушган.

 

“Қабристон — умумхалқ мулки. Уни ҳеч ким шахсийлаштира олмайди. Бундай ҳаракатлар на қонун, на инсоний қадриятларга мос келади”, — дейилади ҳокимлик баёнотида.

 

Тегишли идоралар томонидан ўрганиш ўтказилиб, ноқонуний ўрнатилган тўсиқлар олиб ташланди ҳамда қабристон ҳудудида тартиб тикланди.

 

Расмийларга кўра, мазкур масала тўлиқ ҳал этилгандан сўнг қўшимча маълумот эълон қилинади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика