1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда 398 та боғчада санитария меъёрлари бузилгани аниқланди

Текширув натижасида 329 нафар масъул шахс 333 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Сирдарёда 398 та боғчада санитария меъёрлари бузилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида ўтказилган текширувлар давомида 398 та хусусий мактабгача таълим муассасасида санитария меъёрлари бузилгани фош этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълум қилди.

 

Ўрганишлар жараёнида 60 дан ортиқ боғчада ошхона ва ҳожатхоналар таъмирталаб ҳолатда экани, ичимлик суви таъминотида узилишлар мавжудлиги, қўл ювиш жойлари етарлича жиҳозланмагани аниқланган. Шунингдек, айрим муассасаларда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтмагани, чойшаб ва ётоқ анжомларининг яроқсиз ҳолатга келгани қайд этилган.

 

Қўмита маълумотига кўра, аниқланган камчиликлар асосида бир нечта боғчаларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. 329 нафар масъул шахсга нисбатан умумий 333 миллион 480 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

 

Ҳозирда ҳолатни бартараф этиш мақсадида махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика