1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 17 ёшли ўқувчи синфдошининг ўлимига сабабчи бўлди

У акаcининг автомобилни рухсатсиз ҳайдаб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Тошкентда 17 ёшли ўқувчи синфдошининг ўлимига сабабчи бўлди

Тошкент шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд ҳукми чиқди.

 

Жиноят иши материалларига кўра, ўсмир 2025 йил 25 март куни акасига тегишли “Tracker” русумли автомобилни рухсатсиз олиб чиқиб, соатига 137 километр тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. Натижада автомобил икки транспорт воситаси ва устунга урилган. Ҳодиса оқибатида унинг синфдоши воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Суд мажлисида судланувчи қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, “бу Рамазон ҳайити тонгида содир бўлган, хатога йўл қўйдим”, деган.

 

Суд қарорга кўра, у Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди ва дастлаб тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Норматив ҳуқуқий меъёрларни қўллаган ҳолда, суд ҳукмни енгиллаштириб, уч йил муддатга шартли жазо белгилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика