Ўзбекистон

Андижонда цементни таннархидан паст нархда сотган корхона жаримага тортилди

Цемент маҳсулоти белгиланган талабларга зид равишда тўғридан тўғри шартномалар асосида реализация қилинган.

Андижонда цементни таннархидан паст нархда сотган корхона жаримага тортилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилоятидаги Shangfeng-Bridge of Friendship цемент заводига қарши антидемпинг иши қўзғатганди. Қўмита 4,9 миллиард сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилди.

 

2024 йилнинг март-июль ойларида биржа савдолари орқали сотилиши керак бўлган жами 122,7 минг тонна цемент маҳсулоти белгиланган талабларга зид равишда тўғридан тўғри шартномалар асосида реализация қилинган.

 

Бунда жами 2,7 минг тонна цемент маҳсулоти ўртача ҳисобланган биржа котировкасидан юқори нархларда тўғридан тўғри реализация қилингани натижасида 81,1 миллион сўм асоссиз равишда даромад олинган ва бошқа цемент ишлаб чиқарувчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни содир этгани аниқланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Shangfeng-Bridge of Friendship МЧЖга нисбатан рақобатга зид ҳаракатларни, хусусан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга оширгани (демпинг ҳаракатлари) ва биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ҳаракатларни содир этгани сабабли белгиланган тартибида 4,9 миллиард сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

 

Шунингдек, МЧЖ томонидан юқори ликвидли ва монопол турдаги (цемент) маҳсулотини тўғридан тўғри шартномаларга асосан реализация қилишда қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаш бўйича тўпланган ҳужжатлар солиқ органига юборилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"