1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ЙПХ патруль машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тезликни оширган Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида навбатчилик қилаётган патруль автомобилига урилган.

Андижонда ЙПХ патруль машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ акс этган видеолавҳалар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 7 ноябрь куни соат 14:15 ларда Олтинкўл туманининг Ұйшин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлининг 142-километрида содир бўлган. ЙПХнинг Lacetti русумли патруль автомобили йўл четида навбатчилик тартибида хизмат олиб бораётган бўлган.

 

Шу вақтда Олтинкўл–Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланган Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни оширган ҳолда бошқарувни йўқотиб, патруль автомобилига урилган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган, бироқ транспорт воситаларга техник зарар етган. Айни пайтда воқеа бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика