Ўзбекистон

Ангрендаги 15 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича суд жараёни бошланди

Болалар омбудсмани жабрланувчи билан учрашиб, унинг аҳволи яхшиланганини билдирди ва суд жараёнида иштирок этишини маълум қилди.

Ангрендаги 15 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича суд жараёни бошланди

 

Ангренда вояга етмаган қизнинг оммавий зўрланиши бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сураё Раҳмонова маълум қилди.

 

Омбудсман 15 ёшли жабрланувчи даволаётган тиббиёт марказига бориб, у билан юзма-юз суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида қизнинг соғлиғи, ота-онаси ва яқинларига бўлган ишончи, шунингдек, даво муассасасидан чиққач ким билан яшашни хоҳлаши ҳақида маълумот олинди.

 

Расмий маълумотга кўра, жабрланувчининг аҳволи анча яхшиланган: унинг вазни ортган, умумий соғлиги барқарорлашган. Психолог мунтазам ишлаётгани, қиз аста-секин оғир руҳий ҳолатдан чиқиб бораётгани қайд этилди.

 

Болалар омбудсмани вояга етмаганлар манфаатларини таъминлаш мақсадида суд жараёнларида бевосита иштирок этишини билдирди. Шунингдек, у даволаниш тугагач жабрланувчини хавфсиз оилавий муҳитга жойлаштириш жараёнини кузатишда давом этади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса жорий йил июль ойида бўлган. 15 ёшли қиз бир неча эркак, жумладан, қариндоши томонидан узоқ муддат зўравонликка учрагани аниқланган. Ҳолат оғирлашганидан кейин у реанимацияга ётқизилган, тана вазни 28 килограммга тушиб кетган ва юра олмай қолган. Шифокорлар тавсияси билан у Тошкентда даволанишга ўтказилган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ангрендаги 15 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича суд жараёни бошланди