Жаҳон

“Anonymous” хакерлари Россия Марказий банкига киберҳужум уюштирди

Шунингдек, улар ҳукуматга барча давлат сирларини фош қилиш билан таҳдид қилмоқда.

“Anonymous” хакерлари Россия Марказий банкига киберҳужум уюштирди


“Anonymous” хакерлар гуруҳи Россия Марказий банкининг 28 ГБ ҳажмдаги маълумотларини оммага эълон қилди. Бу ҳақда хакерларнинг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинган. 

 

Бундан ташқари, улар Россия президенти Владимир Путинга видеомурожаат йўллашиб, унинг остига “халқ ўз ҳукмдоридан қўрқмаслиги керак, ҳукмдор ўз халқидан қўрқиши керак” деб ёзиб қўйишган.

 

“Энди биз Россия Федерацияси Марказий банкининг минглаб ҳужжатларини, барча турдаги операцияларни, фармонларни, ҳисоботларни нашр этамиз. Одамлар Россия иқтисодиёти аслида нима эканлигини билиб олади. Декларациялар, ёзишмалар, бошқа давлатлар билан имзоланган савдо шартномалари, сирлари шулар жумласидан. Рус  олигархлари, сизнинг махфий видеоларингиз ва иловаларингизни биламиз. Биз сизнинг саройингиздамиз, биз сиз овқатланадиган жойдамиз, биз сизнинг столингиздамиз, биз сиз ухлаётган жойдамиз”, дейилади хакерлар қолдирган хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни “Anonymous” Россия молиявий регулятори маълумотлар базасини бузиб кирган ва яқин орада уни оммага эълон қилишга ваъда берган эди.

 

custom img

БАА Эрон фуқаролари учун яшаш рухсатномаларини бекор қилди — ОАВ

Шунингдек, БАА Эроннинг юзлаб миллиард долларлик активларини блоклагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

custom img

АҚШда Трампга қарши намойишлар авж олди

“Қироллар йўқ” шиори остидаги намойишлар Нью-Йорк, Вашингтон ва Лос-Анжелес каби йирик шаҳарларда ўтказилган.

custom img

Чеченистонда кучли ёғингарчилик сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 300 дан ортиқ қутқарувчи жалб этилган.

custom img

Шимолий Корея АҚШга етиб бориши мумкин бўлган ракета двигателини синовдан ўтказди

Мутахассислар Пхенян эълон қилган техник кўрсаткичлар бўрттирилган бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Австрияда 20 ёшли футболчи қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

У бошқариб кетаётган автомобил юк машинаси билан тўқнашган.

custom img

Эронда ҳарбий хизмат учун энг қуйи ёш чегараси 12 ёшга туширилди

Болалар разведка, патруллик ва Басиж назорат пунктларидаги хизматларга жалб қилиниши мумкин.

custom img

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар, масжидлар, Қуръон курслари ва Фатво маркази фаолияти ҳақида гапириб берди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда

Огоҳлантириш Пентагоннинг Яқин Шарққа 10 000 аскар юбориш режалари ортидан билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"