1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди

Чекловлар Эроннинг баллистик ракета ва ҳарбий авиация дастурларини қўллаб-қувватловчиларга қарши қаратилган.

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди

АҚШ ҳукумати Эроннинг ҳарбий дастурларини қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган бир қатор хорижий шахс ва ташкилотларга нисбатан санкциялар эълон қилди. Бу ҳақда Azad Iran нашрига таяниб, Oxu.Az ёзмоқда.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Эрон, Хитой, Германия, Португалия ва Уругвайдан 30 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларни санкциялар рўйхатига киритган. Уларнинг оммавий қирғин қуроллари билан боғлиқ дастурлар ва экспорт назоратига зид фаолиятларда иштирок этгани айтилмоқда.

 

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг баёнотида қайд этилишича, ушбу чоралар Эронга қарши БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан илгари тасдиқланган санкцияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Эроннинг баллистик ракета ва ҳарбий авиация дастурларини молиялаштираётган қўл-яроғ етказиб бериш тармоқларини нишонга олмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика