1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нью-Йорк мерлигига номзод Путин ва Нетаньяхуни ҳибсга олиниши айтди

Зохран Мамдани Халқаро жиноий суд қарорларини бажаришини маълум қилди.

Нью-Йорк мерлигига номзод Путин ва Нетаньяхуни ҳибсга олиниши айтди

Нью-Йорк мэри лавозимига номзод бўлган Зохран Мамдани халқаро ҳуқуқ нормаларига содиқлигини таъкидлади. CNN телеканалига берган интервьюсида у, агар сайловда ғалаба қозонса, Халқаро жиноий суд (ХЖС) чиқарган қарорларни тан олиб, ижро этишга ваъда берди.

 

“Бу шаҳарнинг қадриятлари халқаро мажбуриятларда ўз ифодасини топиши лозим. Халқаро жиноий суд кимга қарши қарор чиқарганидан қатъи назар – Нетаньяху бўладими, Путинми – барчасига амал қилинади. Мен қонунларни ўзимча ўзгартирмайман, балки уларга қатъий риоя қиламан”, — деди сиёсатчи.

 

Маълумки, Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши ҳибсга олиш ордери чиқарган. Бироқ АҚШ, Россия ва Исроил ушбу суднинг Рим статутини имзоламаган ва ордерларни тан олмаслигини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика