1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Россия билан Украина бўйича алоқа тизимини яратишни таклиф қилди

У Суриядаги АҚШ-Россия мулоқот каналига ўхшаш.

АҚШ Россия билан Украина бўйича алоқа тизимини яратишни таклиф қилди

 

АҚШ мудофаа вазирлиги Россия билан Украина масаласида фавқулодда алоқа каналини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда Politico хабар берди. 


Нашрнинг Пентагондаги манбаларидан бирининг сўзларига кўра, бу хатоларнинг олдини олишга қаратилган. Америкаликлар Москва билан ҳудди Сурияда 2015 йилда йўлга қўйилган алоқа тизимига ўхшаш канални ишга туширмоқчи. Сурияда бу икки давлат ҳарбийларининг тўқнашувини олдини олишга қаратилган эди. Шу билан бирга, Америка томони Россиядан бу таклифга жавоб олмаган. 

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатнинг турли нуқталарида жанглар кетмоқда. Ғарб бунга жавобан Москвага санкциялар жорий этди. Қора рўйхатда Путин, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа кўплаб олий мартабали амалдорлар ҳам бор. 27 февраль куни Украина томони Беларусда Россия билан музокара ўтказишга жўнаб кетди.

 

Аввалроқ Бразилия Россия-Украина низосида нейтрал қолиши тўғрисида хабар берилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика