Жаҳон

АҚШ Теҳронга ҳужум қилмасликка ваъда берди — Эрон элчиси

Доналд Трамп Эрон томонига мамлакатга ҳарбий ҳужум қилиш ниятида эмаслигини билдирган ҳамда Теҳронни вазминликка чақирган.

АҚШ Теҳронга ҳужум қилмасликка ваъда берди — Эрон элчиси

 

Исломободга расмий ташрифи чоғида Эроннинг Покистондаги элчиси Реза Амири Могаддам Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги кескин муносабатлар юзасидан муҳим баёнот билан чиқди. Дипломатнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон томонига мамлакатга ҳарбий ҳужум қилиш ниятида эмаслигини билдирган ҳамда Теҳронни вазминликка чақирган.

 

Элчининг сўзларига кўра, мазкур маълумотни у тунги соат 1:00 атрофида олган. Хабарда АҚШ раҳбари урушни истамаслиги, шунингдек, Эрондан минтақадаги Америка манфаатлари ва нишонларига қарши ҳаракатлардан тийилишни сўрагани қайд этилган. Ушбу баёнот АҚШнинг Эрон ичидаги норозилик намойишлари фонида билдирган ҳарбий аралашув эҳтимоллари муҳокама қилинаётган бир пайтда янгради.

 

Ички вазиятга тўхталар экан, Реза Амири Могаддам фуқароларнинг тинч норозилик билдириш ҳуқуқини тан олган ҳолда, ҳукумат намойишчилар билан мулоқот олиб бораётганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Ғарб оммавий ахборот воситаларини зўравонликни қўзғатишда айблаб, айрим қуролли гуруҳлар томонидан масжидлар ва жамоат объектларига ҳужумлар уюштирилганини маълум қилди.

 

Эрон расмийларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги вазият тўлиқ назорат остида, норозилик намойишлари эса тўхтаган. Теҳрон Исроил ёки АҚШ томонидан эҳтимолий тажовуз содир этилган тақдирда, минтақадаги уларнинг нишонларига қарши жавоб чораларини кўришга тайёр эканини билдирган.

 

Шунингдек, Реза Амири Могаддам Покистон ҳукуматига ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, 44 йилдан буён санкциялар босими остида яшаётган Эрон учун моддий ёрдамдан кўра мусулмон давлатларининг маънавий ва сиёсий бирдамлиги муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

АҚШ Теҳронга ҳужум қилмасликка ваъда берди — Эрон элчиси